Марсда сув борлиги бўйича далил топилди
АҚШлик олимлар гуруҳи Марсда, Arabia Terra деб номланган ҳудудда сув борлигини таъкидламоқдалар. Бу ҳақда Еsoreiter.ru нашри маълум қилди.
Ҳудуд қизил сайёранинг шимолий қутбида жойлашган. У 1879 йилда италиялик олим Жованни Скиапарелли томонидан кашф этилган. Arabia Terra ҳудудининг катталиги Европа қитъасининг майдони билан таққосланади. Ҳудуд турли хил ландшафтга эга бўлиб, у чўллардаги чўкинди жинслар қатламларига ўхшаш кратерлар, каньонлар ва тош чизиқларни ўз ичига олади.
Аниқроғи, бу тош чизиқлар доцент Ари Коппел бошчилигидаги америкалик палеонтологлар жамоаси томонидан синчковлик билан ўрганилган. Хусусан, олимларни ушбу чўкинди жинсларнинг ҳосил бўлиш жараёнлари, миқдорий ва сифат таркиби қизиқтирган.
Иссиқлик инерциясини, эрозияни, шунингдек, кратерларнинг ҳолатини ўрганиш жараёнида олимлар бу жойларда илгари сув ҳажмлари мавжуд бўлганлигини аниқлашга муваффақ бўлишди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, сув Марс юзасида қисқа вақт бўлган.
Айни пайтда олимлар бу ҳодисани тушунтириб бера олмайдилар. Илгари сайёрада музликлар ёки ер ости сувлари каналлари мавжуд бўлганлиги эҳтимоли бор. Олимлар ушбу жараённи янада чуқурроқ ўрганишлари кутилмоқда.
Аввалроқ олимлар Марс сайёрасида ҳалокатли тошқин изларини топганликлари ҳақида маълум қилган эдик.
Олимлар ҳар хил турдаги водийларнинг чуқурлиги, узунлиги ва ҳажмини таққослаб, кратер кўллари ёрилиши натижасида ҳосил бўлган дарё водийлари Қизил сайёрадаги водийларнинг тўртдан бир қисмини қамраб олганини аниқлаганлар.
Манба: xabar.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!