Қоронғи режим
Logo
Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларни қайтариш учун декабрда 8 та махсус поезд қатнови амалга оширилади

Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларни қайтариш учун декабрда 8 та махсус поезд қатнови амалга оширилади

Пандемия даврида Россияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтишида қулайлик яратиш мақсадида декабрда 8 та махсус поезд қатнови амалга оширилади. Бу ҳақда «Ўзтемир йўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 4 декабрь куни соат 20:57 да «Волжский» темир йўл вокзалидан ушбу поезднинг биринчи рейси қатнови бошланган. Қолган рейслари 6, 10, 13,17, 20, 24, 27 декабрь кунлари соат 20:57 да ушбу темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.

Мазкур поездга фақат бир томонга, яъни Волжский—Тошкент йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган. Россиядаги фуқароларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси билан «Ўзбекистон темир йўллари» веб-сайти орқали E-ticket.railway.uz’дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб, жўнатиши ҳам мумкин.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Бундан аввал Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларни қайтариш учун октябрда 3 та, ноябрда 6 та махсус поезд рейси йўлга қўйилганди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!