Қоронғи режим
Logo
Мексикада 6 см думи бўлган чақалоқ туғилди

Мексикада 6 см думи бўлган чақалоқ туғилди

Мексиканинг Нуэво-Леон штатидаги касалхонада олти сантиметрлик дум билан соғлом бола дунёга келди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Маълум қилинишича, тиббиётда бу ҳодиса жуда кам учрайди. Дунё бўйлаб дум билан туғилган болалар сони эса 200 дан ошади. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, барча чақалоқларда бачадонда эмбрион думлар ривожланади, аммо кейин улар танага сингиб, туғилганда намоён бўлмайди. Аммо бундай бўлмайдиган камдан кам ҳолатлар ҳам мавжуд.

Олимлар умуртқа поғонаси ва ўсмалар билан боғлиқ муаммолар туфайли юзага келадиган «сохта» думлар борлигини ва улар «ҳақиқий»га қараганда тез-тез учраб туришини тушунтирди. Мексикада туғилган қизда ҳам шундай ҳолат кузатилган.

Қиз кесарча кесиш натижасида дунёга келган. Унинг ота-онаси соғлом бўлган, аммо шифокорлар болада 5,7 сантиметрлик думни аниқлаган. Улар дарҳол қўшимча текширувлар ўтказган ва ўсиш умуртқа поғонаси билан боғлиқ эмаслигини тушунган.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, чақалоқ тўлиқ муддатда соғлом туғилган ва ҳомиладорлик пайтида ҳеч қандай муаммо кузатилмаган. Эр-хотин тўнғич ўғлини тарбияламоқда ва у мутлақо соғлом.

Текширувлар натижалари чақалоқда ҳеч қандай аномалияларни кўрсатмаган ва у касалхонадан чиқарилган. Кейинчалик дум ўсишда давом этаётгани аниқлангач, уни олиб ташлаш учун муваффақиятли операция амалга оширилган.

 

Мексикада 6 см думи бўлган чақалоқ туғилди
Мексикада 6 см думи бўлган чақалоқ туғилди

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!