Қоронғи режим
Logo
Nexia ва Cobalt Россияда энг арзон сотилаётган автомобиллар бешлигида! (фото ва нархлар)

Nexia ва Cobalt Россияда энг арзон сотилаётган автомобиллар бешлигида! (фото ва нархлар)

Россиялик автоэкспертлар 2021 йил октябрь ойи ҳолатига мамлакат бозорида энг арзон сотилаётган иномаркалар (хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар) рейтингини тузишди. Топ-5 билан танишинг (арзондан қимматга қараб).

1. Renault Logan

Renault Logan

Ушбу машиналарнинг базавий модификацияси — Access га 82 от кучига эга 1,6 литр сиғимли двигатель ўрнатилган, 5 босқичли механик узатмалар қутисига эга.

Мазкур туркумнинг энг қиммат комплектацияси — Life. 102 от кучига эга 1,6-литр сиғимли двигатель, 4 босқичли автомат коробка.

Нархи:

Access — 734 000 рубль;
Life — 926 000 рубль.


2. Renault Sandero

Renault Sandero

Sandero моделлари Logan билан бир хил мотор ва коробкаларга эга. Базавий модификацияси — Access.

Худди шу машиналарнинг қимматроқ шакли — Life кондиционер, AUX, USB, Bluetooth каби технологияларни қўлловчи аудиотизимга ҳамда айрим афзалликларга эга.

Нархи:

Access — 763 000 рубль;
Life — 955 000 рубль.


3. Chevrolet Nexia

Chevrolet Nexia

1,5 литр сиғимли двигатели 105 от кучига эга, 5 босқичли механик ёки 6 диапазонли автомат коробка ўрнатилган. «Nexia-3»ларнинг энг арзонлари — LS MТ, энг қимматлари — «автомат»ли LTZ, ёзмоқда «Тарантас Ньюс.

Нархи:

LS MТ — 818 900 рубль;
LTZ (АК) — 904 900 рубль.


4. Chevrolet Cobalt

Chevrolet Cobalt

Автоҳаваскорларнинг Cobalt ҳақида фикрлари умуман олганда ёмонмас, бироқ дизайни барчага ҳам ёқмаслиги мумкин, дейилади хабарда. Бироқ, қўшимча қилинишича, техник жиҳатдан машина анчайин ишончли ва чидамли. 1,5 литр сиғимли, 4 цилиндрли мотори 106 от кучига эга. Комплектациясига қараб, 5 босқичли механик ёки 6 босқичли автомат коробка билан чиқарилади. Бунда ҳам энг арзони — LS MТ, энг қиммати — «автомат» LTZ.

Нархи:

LS MТ — 829 900 рубль;
LTZ (АК) — 955 900 рубль.


5. Hyundai Solaris

Hyundai Solaris

Топ-5 ни Hyundai Solaris ёпиб беради. Гарчи охирги йилларда машина дизайн жиҳатидан катта ўзгаришларга учраган бўлса-да, техник жиҳатдан олдинги талқинларидан фарқ қилмайди.

Ушбу седан Kappa туркумига кирувчи 1,4 литр сиғимли, 100 от кучига эга ҳамда Gamma туркумидаги 1,6 литрли, 123 от кучига эга двигателлар билан таъминланган. Буларда ҳам механик ва автомат коробкалар бор. Энг арзон хили — Active, энг қиммати — Elegance.

Нархи:

Active — 890 000 рубль;
Elegance — 1 186 000 рубль.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!