Қоронғи режим
Logo
«Сурхон» клубининг икки раҳбари ва уч футболчиси жазоланди

«Сурхон» клубининг икки раҳбари ва уч футболчиси жазоланди

Ижтимоий тармоқларда «Сурхон» жамоаси футболчилари ва раҳбарияти ўртасида маош тўланмагани сабабли жанжал чиққани тўғрисида видео тарқалганди.

17 сентабр куни «Сурхон» футбол клуби биносида собиқ футболчилар Ж.Э. ва А.Х. ҳамда жамоа сардори А.Г. ўртасида келишмовчилик юзага келган. Бунга футболчилар бино деворига раҳбарият номига ҳақоратли ёзувлар қолдирганликлари сабаб бўлган. Шу куннинг ўзида Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБга спортчилардан бадан шикастлари етказилгани тўғрисида ариза келиб тушган.

Мазкур ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқлик киритилгунига қадар ЎФA томонидан «Сурхон» футбол клуби бош директори Aзамат Aбдураҳмонов, спорт директори Aбдумажид Тоиров, футболчилар Aсрор Ғофуров, Жавоҳир Эсонқулов ва Aкром Ходжаев футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!