Қоронғи режим
Logo
Ўзбекистонга 10 ой мобайнида хориждан қанча телефон импорт қилинди?

Ўзбекистонга 10 ой мобайнида хориждан қанча телефон импорт қилинди?

Ўзбекистонга 2021 йилнинг январь—октябрь ойларида хориждан қиймати 154,2 миллион долларга тенг 2,2 миллион дона мобил телефон импорт қилинди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 миллион донага ошган. Ўзбекистон 14 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. Энг кўп импорт қилинган давлатлар:

  • Хитой – 79,5 миллион доллар;
  • Вьетнам – 60 миллион доллар;
  • Ҳиндистон – 7,2 миллион доллар;
  • Қозоғистон – 5,3 миллион доллар;
  • БАА – 1,4 миллион доллар;
  • Германия – 647 минг доллар;
  • Россия – 175,8 минг доллар.

Қайд этилишича, мамлакатга октябрь ойида хориждан қиймати 20,9 миллион долларга тенг 303 303 дона мобил телефон импорт қилинган. Кўрсаткич сентябрь ойига нисбатан 5 460 тага ошган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг дастлабки 8 ойида Ўзбекистон хориждан қиймати 117,4 миллион долларга тенг бўлган 1,6 миллион дона мобил телефон импорт қилганди. Телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,2 миллион донага ошган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда 2020 йилда 345 431 дона уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефон ишлаб чиқарилган.
Манба: daryo.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!