Эндиликда Умра зиёратидагилар Саудия Арабистонида 30 кунгача қолишлари мумкин
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги бошқа мамлакатлардан умра зиёратига келган 18 ёшли ва ундан катта ёшдаги мусулмонлар энди подшоҳлик ҳудудида 30 кунгача қолишлари мумкинлигини эълон қилди.
Ўтган йил охирида Умра зиёрати босқичма-босқич тикланганидан сўнг хорижлик зиёратчиларга 10 кун қолишга рухсат берилган эди. Сўнгги ҳафталарда Саудия Арабистони вирусга қарши чекловларни юмшатиб бормоқда.
Ҳаж ва Умра вазирлигининг билдиришича, Саудия Арабистонида 30 кунгача қолмоқчи бўлган хорижлик зиёратчилар COVID-19 га қарши тўлиқ эмланган бўлиши керак.
Саудияда тан олинган вакциналар билан эмланган зиёратчилар Умра амалларини карантинсиз бажариши мумкин. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти тасдиқлаган бошқа вакциналар билан эмланганлар эса уч кунлик карантинда бўлади.
Карантиндан сўнг улар манфий кўрсаткичли ПЗР тести натижасини кўрсатишлари керак бўлади, шундан кейингина Умра амалларини бажаришларига рухсат берилади.
Манба: sof.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!