Владимир Путин америкалик журналист аёлга хушомад қилди (видео)
Россия Президенти Владимир Путин энергетика ҳафталигида модераторлик қилаётган АҚШнинг CNBC телеканали ходимини чиройли аёл деб атади. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Қайд этилишича, Путин журналист аёлга хушомад қилиб, унинг чиройини мақтаган бўлса-да, лекин журналист янглишаётгани сабабли у билан газ ҳақидаги суҳбат ўхшамаётганини таъкидлаган.
Журналист Россия газ қувурлари орқали энергия бермай туриб, қандай қилиб Европа Иттифоқининг ишончига кирмоқчилиги ҳақида сўраган.
“Чиройли аёл, келишган ... Лекин мен боғдан келсам, у тоғдан келяпти. Гўё у менинг гапларимни эшитмагандек”, дейди Президент.
Путиннинг таъкидлашича, журналистнинг Европага ёқилғи етказиб берилмаётгани ҳақидаги сўзлари ҳақиқатга тўғри келмайди, чунки Газпром қазиш ишларини 10 фоизга, умуман мамлакат эса 15 фоизга оширган.
Сўнгги ҳафталарда жаҳонда энергия нархининг рекорд даражада ошиши кузатилди. Мутахассислар фючерслар нархининг кескин кўтарилишини Европада газни ер ости омборлари билан тўлдиришнинг пастлиги, шунингдек, Осиёда сиқилган табиий газга бўлган талабнинг юқорилиги билан изоҳламоқда. Владимир Путин Россия ёқилғи билан вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беришга тайёр эканини маълум қилган.
Манба: qalampir.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!