Қоронғи режим
Logo

Сауль Альварес 12 раунд давом этган жангда Геннадий Головкинни мағлубиятга учратди

Сауль Альварес 12 раунд давом этган жангда Геннадий Головкинни мағлубиятга учратди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги Т-Mobile аренада Ўзбекистон вақти билан 18 сентябрь тонгида бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Кечанинг марказий жанги супер ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Альварес ва Геннадий Головкин ўртасида кечди.

Беллашувнинг дастлабки уч раундни ўртача темпда ўтди ва бироз устунлик «Канело» томонида бўлди. Тўртинчи раундга келиб мексикалик боксчи фаолликни ошириб, кейинги уч раундда тўлиқ устунлик қилди.
 
8-раундда Головкин ҳам сезиларли зарбаларни йўллашни бошлади. 9-раунднинг иккинчи ярми ҳам қозоғистонлик боксчи ҳисобига ёзилди.

Сўнгги раундлар ўртача темпда ўтди. Ҳакамлар бир овоздан Альвареснинг ғалабасини қайд этди. 
Шу тариқа Сауль WBC, WBO, WBA ва IBF камарларини муваффақиятли ҳимоя қилди.

«Канело» ва «ГГГ» ўртасидаги дастлабки жанг 2017 йил 16 сентябрида ташкил этилган, унда дуранг қайд этилган. 2018 йил 15 сентябрда бўлиб ўтган иккинчи жанг эса мексикаликнинг ғалабаси билан якунланганди.

***

Профессионал бокс бўйича супер ўрта вазн тоифасининг мутлақ чемпиони Сауль Альварес 18 сентябрь кунги Геннадий Головкинга қарши кечган жангдаги ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Головкин ҳақида

Сенга катта раҳмат, дўстим. Ҳаммаси учун ташаккур. Биз мухлисларга учта яхши жанг тақдим этдик. У — буюк жангчи.

У билан рингни бўлишганимдан хурсандман.

Жароҳати борасида

Ҳаммасини рингда қолдирдим, бундан хурсандман. Чап қўлимда муаммо бор, шу боис операция столига ётишга мажбурман, бироқ ҳаммаси яхши. Мен жангчиман, шу сабаб бу ердаман.

Биволга қарши жангдаги мағлубият ва реванш ҳақида

Ҳаётимда жуда қийин онларни ўтказдим. Мағлубиятдан кейин оғир даврни бошдан кечирдим — бу жуда яхши, чунки у сени қайтишга илҳомлантиради.Реванш менинг меросим, ўзим, ғурурим, мамлакатим ва оилам учун муҳим. Уни мағлубиятга учратаман.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!