Бу машинани тўхтатинг ёхуд Унинг тугмаси қаерда ўзи!?
Беларусь чемпионати Олий лигаси 10-туридан кейин ўзбекистонлик 4 нафар футболчини ўз таркибига олган «Энергетик-БГУ» жамоаси ҳақида худди шундай гаплар айтилмоқда. Чунончи, аввалги мавсум охирги турдагина элитада «жон» сақлаб қолган клуб ҳозирда пешқадам БАТЭни изма-из таъқиб қилмоқда. Қуйида ҳамюртларимиз «Славия»га қарши кечган охирги ўйин (5:0)да қандай ҳаракатланишганига қисқача тўхталамиз.
Аббос Жумақулов. Шу пайтга қадар 4 марта қайдномага киритилган ёш ҳужумчи «Энергетик-БГУ»даги дебютини муносиб нишонлади. Аббосбек майдонга тушганида ҳисоб 4:0 эди. Эътиборли томони, у атиги 2 дақиқадан кейин пенальти ишлади. Жумақулов бундан ташқари, 4 марта узатма амалга оширди, 6 марта яккакурашларга киришди ҳамда 1 бора дриблинг ишлатди (муваффақиятсиз). Умуман олганда, дебют яхши чиқди.
Шоҳруҳ Абдураҳмонов. InStat бўйича 251 балл тўплаган (барча футболчилар орасида энг яхши кўрсаткич) ярим ҳимоячи жиддий хатоларга йўл қўймади, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам фойдали ҳаракатланди. У гол урган вазият - ёрқин мисол. Абдураҳмонов бунда рақиб жарима майдони яқинида тўпга эга чиқиб, кучли зарба билан дарвозани нишонга олди. Унинг яна бир зарбасига бироз аниқлик етишмади. Қолаверса, Шоҳруҳ ҳал қилувчи узатма муаллифига айланди, тўпни 9 марта рақиблардан олиб қўйди, 11 марта жамоасига қайтарди ҳамда яккакурашларнинг 76 фоизида устун келди. Шунингдек, 12 марта (энг яхши натижа) алдамчи ҳаракатлар эвазига рақибларни чалғитишга уриниб кўрди — самарадорлик 83 фоиз.
Абдуқодир Ҳусанов. 12-дақиқада айнан шу футболчимиз ижросидаги жарима зарбасидан кейин тўп кипердан қайтди ва Александр Свирепа ҳисобни очди. Якунда Абдуқодир пенальтини ишончли тарзда амалга ошириб, ҳисобга нуқта қўйди. Бу Ҳусановнинг чемпионатдаги иккинчи голидир. Асосийси, «талабалар» кетма-кет 3та ўйинда гол қўйиб юборишмадики, бунда ҳимоячимизнинг хизмати ҳам катта. Хусусан, «Славия» билан ўйинда Ҳусанов 17 марта тўпни илиб кетди (ҳаммадан кўп), рақиб дарвозаси томон 4 марта зарба йўллади (фақат Папарига ва Абдухолиқовда уринишлар кўпроқ бўлди - 5тадан зарба).
Бобур Абдухолиқов. Ҳужумчимиз 10-ўйинда 11-голини нишонлаб, Беларусь чемпионати тарихидаги тўпурарларнинг элит-гуруҳига кирди. Мамлакат юқори лигасида ҳозирга қадар атиги 3 нафар футболчи шундай самарадорликка эришган экан. Абдухолиқовнинг «Славия» билан баҳсда ўз ҳисобига самарали узатма ҳам ёзиб қўйганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Қолаверса, унинг 5та зарбасидан 4таси аниқ чиқди.
Турнир жадвали |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
ТЎПУРАРЛАР:
Бобур Абихолиқов
(Энергетик-БГУ) - 11та
Свирепа (Энергетик-БГУ) - 5та
Дарбо (Шахтёр-Сл.) - 5та...
11-ТУР
17 июнь (жума)
Витебс - Торпедо-Белаз
Динамо-Минск - Слуцк
Гомель - Динамо-Брест
БАТЭ - Испочь
Днепр-Могилев - Неман
Белшина - Энергетик-БГУ
Славия - Минск
Арсенал-Дзержинск - Шахтёр-Сл.
«Энергетик-БГУ» ҳозирда 22 очко билан турнир жадвалининг 2-қаторида бормоқда. «Талабалар» кейинги учрашувни «Белшина»га қарши ўтказишади. Атиги 1 очко олдинда бораётган БАТЭ эса «Ислоч»ни қабул қилади. 11-тур ўйинлари халқаро танаффусдан кейин бўлиб ўтади.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!