Ж.Корея миллий термаси: Бенту, эҳтиросли жангга шайлан!
Тушунарлики, Қатар-2022 мундиали қуръаси кимларнидир қувонтирди, аксинча, баъзи мухлислар кўнглига ҳозирдан ғулғула солиб қўйди. Яна баъзилар ҳам борки, улар на хурсанд бўлишни биладилар, на ранжишни... Хуллас, жаҳон чемпионати қуръаси - бутун дунё футболи учун ҳаяжонли воқеа. Қизиқ, Жанубий Корея миллий жамоаси бош мураббийи Паулу Бенту ҳозир ўзини қандай ҳис қилмоқда? Ахир қуръа португалиялик мутахассисни ўз юрти жамоасига қарши қўйди. Демак, Португалия миллий жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Қатар мундиали «H» гуруҳида ўз ватандошларига қаршилик қилишга мажбур. Дарвоқе, бу квартетдаги қолган 2та жамоа ҳам чакки эмас - Гана ва Уругвай термалари. Шундай экан, корейсларни Осиёдаги иккинчи мундиалда жиддий синов ва тўқнашувлар кутиб турибди.
- Жаноб Бенту, қуръа ҳукмига кўра, кореяликларни жумладан, ўз ватандошларингиз жамоасига қарши баҳсга ҳам жиддий тайёрлашингиз керак. Гуруҳ босқичи 3-тури доирасида Education City аренасида бўладиган Жанубий Корея - Португалия ўйини сизни ҳозирдан алоҳида ўйлантираётгандир...
- Қуръа ташлаш маросимидан олдин қайси жамоаларга тўқнаш келишни истамаслигим ҳақида сўрашганида, аввало, Португалия термасини тилга олгандим. Сабаби ҳаммага тушунарли - ҳеч ким ўз мамлакати жамоасига рақиб бўлишни истамайди, айниқса, мундиалдек катта турнирда. Лекин профессионалмиз ва қуръа натижасини борича қабул қилишимиз керак. Шундай экан, барчасига спорт нуқтаи назари билан қараб, жумладан, португаллар билан учрашувга ҳам жиддий ҳозирлик кўрамиз. Қисқаси, ҳозирги ҳолатда Португалия термаси мен учун худди Гана ва Уругвай жамоалари каби рақиблардан бири, холос. Тушунарлики, гуруҳ босқичидаги 3та ўйин ҳам ўта муҳим ва рақибларга бир хил ёндашамиз, албатта.
- Профессионаллик ўз йўлига, аммо ўз мамлакатингиз жамоасига қарши баҳсда бошқача ҳис-туйғулар уйғониши тайин...
- Табиийки, шундай. Ҳа, бизни, хусусан, мени ҳиссиёт нуқтаи назаридан олганда, мураккаб ўйин кутмоқда. 3-тур олдидан гуруҳдаги вазият қандай бўлишидан қатъий назар, ватандошларим билан ўйин шахсан ўзим учун алоҳида ўрин тутиши аниқ. Ҳа, бу мураббийлик фаолиятимда бошқача тажриба бўлади.
- Энди бироз тарихга юзланамиз: Жанубий Корея ва Португалия миллий жамоалари ҳозирга қадар мундиалда бир марта ўзаро тўқташ келган ва ўша ўйинда сиз ҳам бевосита иштирок этгансиз. ЖЧ-2002 гуруҳ раунди 3-туридан ўрин олган баҳсда корейслар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган ва сизларнинг Ж.Корея|Япония мундиалидан эрта чиқиб кетишингларга тўғри келганди. Ўша ўйинни қандай эслайсиз?
- Аслида жамоамиз устунликка эришганди, бироқ ҳакамнинг 2 нафар футболчимизни майдондан четлаштиргани панд берган. Шунингдек, мезбонлар мухлислари стадионда ажойиб муҳит яратишгани ҳам ёдимда.
- Ж.Корея термаси - мураббийлик фаолиятингиздаги иккинчи миллий жамоа. Биринчиси - Португалия термасини 2010-2014 йиллар оралиғида бошқардингиз ва у билан Бразилия-2014 мундиалида қатнашдингиз. Тақдирни қаранг, иккинчи ЖЧда янги ва собиқ жамоаларингиз ўзаро тўқнашади...
- Тўғриси, 2018 йилнинг август ойида Taegeuk Warriors бошқарувини қўлга олганимда, бунақаси хаёлимга ҳам келган эмасди. Ҳозирги Португалия термаси Қатарга катта мақсадлар билан йўл олаётгани ҳаммага маълум. Айниқса, Криштиану Роналду. Ахир бўлажак мусобақа унинг учун охирги мундиал ҳисобланади. Криштиану нималарга қодир эканлигини яхши биламиз. Умуман, Португалия термасида бошқа ижрочилар ҳам етарли.
- Ҳозир португалиялик ҳамкасбингиз Фернанду Сантушга нима дейишни хоҳлардингиз?
- Ўйлайманки, Сантуш ҳам гуруҳ босқичидаёқ ўзаро рақиб бўлишимиздан хурсанд бўлмаса керак. Бироқ профессионал спорт шундай экан, нима ҳам қила олардик...? Тўғри, Сантушга мушкул томони йўқ. Ахир у мен каби жонажон мамлакатимиз жамоасига қарши турмайди. Албатта, ўзаро учрашув ёрқин таассуротлар уйғотишидан умидворман.
* Паулу Бенту футболчилик фаолиятида ЖЧ-2002 гуруҳ босқичи 3-турида Португалия миллий жамоаси сафида Жанубий Корея термасига қарши майдонга тушган ва мағлубиятни тан олган.
* ЖЧ-2022 Паулу Бентунинг мураббийлик фаолиятидаги иккинчи жаҳон чемпионати ҳисобланади. Қарангки, унда эски ва янги жамоаси битта гуруҳда ўйнайдиган бўлди.
* Паулу Бентунинг фикрича, айниқса, Криштиану Роналду билан «олишув» жуда эҳтиросли, аммо Португалия термаси биргина шу футболчидан ташкил топган эмас.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!