Қоронғи режим
Logo
Боксчи қизларимиз

Боксчи қизларимиз "Балкан" халқаро турнирида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

19-22 сентябрь кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида XIII "Балкан" халқаро турнири ташкил этилди.

Ушбу халқаро мусобақада Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди. Қувонарлиси, баҳсларда қатнашган юртдошларимиз 2 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медали қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. 

Терма жамоамиз сафида совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди: 

Олтин: 

-50 кг: Азиза Якубова

-70 кг: Мавлуда Мавлонова

 

Кумуш: 

-48 кг: Фарзона Фозилова

-52 кг: Феруза Казакова

-54 кг: Нигина Ўктамова

-63 кг: Ҳадичабону Абдуллаева

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

 

Бронза: 

-57 кг: Ситора Турдибекова

 

Бош мураббий: Элшод Расулов

Мураббийлар: Ислом Тожибоев, Зиятдинбек Тойгонбоев

Ҳамюртимиз Шейхназар Каримов мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб борди. 

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!