Ҳиндистонлик бизнесмен Гаутам Адани (88,5 млрд. доллар билан) Осиёнинг энг бой одамига айланди
Кичик бизнес тижоратини кўп тармоқли портлар, шахталар ва «яшил» энергия бизнесига айлантирган ҳиндистонлик миллиардер Гаутам Адани Осиёнинг энг бой одамига айланди.
59 ёшли бизнес магнатининг соф даромади душанба куни 88,5 млрд долларга етди. Шахсий даромади бўйича қарийб 12 млрд доллар бойлик билан олдинга чиққан Адани йилнинг энг бой одамлари қаторидан жой олди.
Ўзининг баҳс-мунозарали Австралия шахта лойиҳаси билан иқлим муҳофазаси бўйича фаол жамоатчиларнинг, шу жумладан, Грета Тунбергнинг танқидига учраган кўмир магнати қазилма ёнилғи соҳасини кенгайтириш мақсадини ҳамон кўзламоқда.
The Аdani Group ўз вақтида барча ривожланаётган соҳаларни аниқлади ва уларни эгаллади, бу эса портфел инвестицияларга эга танланган хорижликлар гуруҳини ўзига жалб қилди. Мазкур секторлар катта сармояларни талаб қилади, компания эса маблағларни ўзига жалб қилиш ва соҳани кенгайтиришда катта қийинчиликларга учрамади, — дейди Мумбайдаги HDFC Securities Ltd. брокерлик компаниясининг чакана савдо тадқиқотлари бўлими раҳбари Дипак Жасани.
Адани Group’нинг баъзи акциялари унинг ҳаракатлари «яшил» энергетика ва инфратузилмалар соҳасида қопланганлиги сабаб сўнги икки йил мобайнида 600 фоиздан кўпроқ ошди. Ҳамонки Моди иқтисодиётни 2,9 трлн долларга етказиш ва Ҳиндистоннинг углерод чиқиндиларни 2070 йилга келиб нолга тушириш мақсадини рўёбга чиқаришга умид қилади.
МСSI Inc.нинг Аданининг кўпроқ компанияларини Ҳиндистон бенчмарк индексига киритиш тўғрисидаги қарори ҳам индикаторларни кузатувчи ҳар қандай фонднинг акцияларни сотиб олишга мажбур эканлигини англатади.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!