Қоронғи режим
Logo

Асли ҳиндистонлик бўлган 42 ёшли Риши Сунак Буюк Британиянинг 57-бош вазири бўлди

Асли ҳиндистонлик бўлган 42 ёшли Риши Сунак Буюк Британиянинг 57-бош вазири бўлди

BBC News хабар беришича, 25 октябр куни кундузи Сунак қирол Чарлз III билан учрашди, қирол ундан ҳукуматнинг янги таркибини шакллантиришни сўради.

Собиқ молия вазири, 42 ёшли Риши Сунак — йил давомида Британия ҳукумати раҳбарлигидаги учинчи бош вазир бўлмоқда, у сўнгги икки асрда Буюк Британия тарихидаги энг ёш ҳукумат раҳбаридир.

2022 йил июлида давомли можаролар ортидан уч йил давомида Британия бош вазири бўлиб келган Борис Жонсон истеъфога чиққанди. Сентябр ойида Консерватив партиядаги сайлов натижаларига кўра собиқ ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Буюк Британия ҳукуматининг янги раҳбарига айланди. Трасс бош вазирлигида эълон қилган иқтисодий ислоҳотлар муваффақиятсизликка учради ва у ҳокимиятга келганидан 45 кун ўтиб истеъфога чиқишга мажбур бўлди.

Консерватив партиянинг 24 октябр кунига белгиланган навбатдаги сайловларини ўтказишга ҳожат қолмади, чунки Риши Сунак бош вазирлик учун ягона номзод бўлиб қолди. Ундан олдинроқ Жамоатлар палатаси раиси Пенни Мордонт Сунакнинг фойдасига ўз номзодини қайтариб олганди.

Риши Сунак 2015 йилда илк бор Буюк Британия парламентига (Жамоатлар палатаси) депутат бўлган. Уч йил ўтиб у Тереза Мэй ҳукуматида вазир ёрдамчиси лавозимини эгаллаган. 2019 йил июлида уни Борис Жонсон ҳукуматида ғазначилик бош котиби этиб тайинлашади. 2020 йил февралидан эса Сунак Британия молия вазирлигини бошқаришга киришади.

Айтганча, Риши машҳур ҳинд тадбиркори миллиардер, Infosys  компанияси асосчиси Нараяны Муртининг қизи Акшатега ўуланган ва улар икки нафар қизни тарбиялашмоқда. Шундан бўлса керак, Риши Сунак Буюк Бртинаянинг энг бой кишиларидан  (730 млн. фунт стерлинг) бири сифатида эътироф этилади. 

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!