Қоронғи режим
Logo
Дарахткесарлар учун 15 суткалик қамоқ жазоси ҳам амалиётга киритиляпти

Дарахткесарлар учун 15 суткалик қамоқ жазоси ҳам амалиётга киритиляпти

Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига ўзгартишлар ва қўшимча киритишга доир қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Жумладан, дарахт ва буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун жарима миқдорлари ошириляпти.

Бундан ташқари, маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида ушбу ҳуқуқбузарликларни такрор содир этилган учун ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш чоралари белгиланмоқда.

Шу билан бирга, эндиликда дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик ҳам киритилмоқда.

Бундан ташқари, ноқонуний дарахт кесганлик ёки кундаков қилганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 4 та моддасида маъмурий жавобгарлик белгиланган. Мазкур моддаларда бир хил маъмурий ҳуқуқбузарлик учун турли миқдордаги жарималар ва номутаносиблик мавжудлиги инобатга олиниб, ўзгартишлар орқали бир турдаги маъмурий хуқуқбузарликка нисбатан битта моддада бир хил жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!