Ўзбекистондан $1,64 млн. долларни олиб кетаётган қирғизистонликлар ушлаб қолинди
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган ва Андижон вилоятлари бўйича Бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги чет эл валютасини ноқонуний равишда хорижга чиқариш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Тадбир давомида Андижон вилояти Қўрғонтепа туманининг чегараолди ҳудудида яшовчи, 1990 й.т. маҳаллий фуқаро бошқарувидаги «Damas» русумли автомобили тўхтатилиб, текширилганда, унда 968 минг 900 АҚШ доллари борлиги маълум бўлган ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, ушбу тумандаги ёғоч бозори ҳудудида уни кутиб турган, муқаддам судланган жиноий шериги ҳам ушланиб, унинг «Damas» автомобили салонида бўлган 672 минг 206 АҚШ доллари ҳам тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтиб, яшаётган, ушбу жиноий гуруҳ етакчиси, қирғизистонлик 1974 йилда туғилган шахс Тошкент шаҳрида қўлган олинга. Шунингдек, гуруҳ аъзолари бўлмиш 5 нафар Қирғизистон Республикаси фуқаролари Андижон шаҳрида ушланди.
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами 1 млн. 641 минг 106 АҚШ долларининг мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 182-моддасининг 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!