Қоронғи режим
Logo
Дунёдаги биринчи тўлиқ автоматлашган поезд тақдим этилди

Дунёдаги биринчи тўлиқ автоматлашган поезд тақдим этилди

«Siemens» компанияси ва Германия темирйўл оператори — «Deutsche Bahn» (DB) дунёдаги илк тўлиқ автоматлашган (машинистсиз ҳаракатланадиган) поездни 11 октябрь куни Гамбург шаҳрида ишга туширди.

«Deutsche Bahn» бош директори доктор Ричард Лутц матбуотга шундай деди: «Бир километр ҳам янги йўл қурмасдан, атоматлашган темирйўллар ёрдамида ўз йўловчиларимизга янада ишончли ва сифатли хизмат кўрсатамиз».

«Siemens» ва «Deutsche Bahn»нинг янги поезди амалдаги темирйўл инфратузилмаси бўйлаб, одамлар бошқарувидаги бошқа поездлар қаторида ҳаракатланади.

«Siemens» компанияси баёнотида янги поезд сунъий интеллектдан фойдаланиш натижасида графикка мос ҳаракатланиши, машинист (одам)га қараганда самаралироқ ишлаши айтилади. Гамбург шимолидаги тезкор темирйўлга (S-Bahn) қўйилган тўртта поезд декабрь ойидан йўловчиларни ташишни бошлайди.

Тўлиқ автоматлашган поезд DB амалга ошираётган «Digital Rail Germany project» замонавийлаштириш лойиҳаси доирасида 60 миллион евро (70 млн. доллар)га қурилди.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!