Қоронғи режим
Logo
Дунёдаги энг кекса бошланғич мактаб ўқувчиси 99 ёшида вафот этди (фото)

Дунёдаги энг кекса бошланғич мактаб ўқувчиси 99 ёшида вафот этди (фото)

Кенияда дунёдаги энг кекса бошланғич мактаб ўқувчиси ҳисобланган 99 ёшли Прицилла Ситиеней вафот этди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Марҳуманинг вафоти ҳақида набираси маълумот берган. Ситиеней мактабдаги дарсларга қатнашганидан сўнг, соғлиғи билан боғлиқ муаммолар мураккаблашган. Аёл 12 ёшли синфдошлари билан якуний имтиҳонларга тайёрланаётган бўлган.

Аёл ҳақида нималар маълум?

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Прицилла Ситиеней инглизлар томонидан босиб олинган ва мустақиллик учун курашда омон қолган Кенияда туғилган. Аёл 2010 йилда Leaders Vision тайёргарлик мактабига ўқишга кирган, бу пайтда у 87 ёшда бўлган. Бундан ташқари, у ўзи яшайдиган Рифт водийсидаги Ндалат қишлоғида 65 йилдан ортиқ доя бўлиб ишлаган.

2021 йилда у ЮНЕСКОга ёш оналарни мактабга қайтишига мотивация бермоқчилигини айтган.

«Мен нафақат уларга, балки дунёнинг бошқа бурчакларида мактабда ўқимаган, билимсиз қизларга ҳам ўрнак бўлмоқчи эдим», — деган у.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Фото: AFP

Фото: AFP

2015 йилда аёл журналистларга мактабдаги дарслари ортидан ниҳоят ўқиш ва ёзишни ўрганганини айтган. Бунгача у бундай имкониятга эга бўлмаган. Аёл мактабга бормаган болаларга, нима учун бундай қилаётганларини сўраган.

«Мен адашган, отасиз болаларни кўчаларда айланиб юрганини кўраман. Уларни мактабга боришга илҳомлантирмоқчиман», — деганди Прицилла Ситиеней .

Фото: AFP

Фото: AFP

Фото: AFP

Фото: AFP

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда дунёдаги энг кекса аёл сифатида тан олинган япониялик Кане Танака 19 апрель куни 120 ёшида вафот этганди.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!