Қоронғи режим
Thursday, 09 January 2025
Logo

Эркин курашчиларимиз Осиё чемпионатини 4 та медаль билан якунлашди

Эркин курашчиларимиз Осиё чемпионатини 4 та медаль билан якунлашди
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ўтказилган ўсмирлар (U 15) ва ёшлар (U 20) ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги икки куни ёшлар ўртасидаги эркин кураш баҳсларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Бугун гиламга чиққан курашчиларимиздан 61 кг вазн тоифасидаги Арслан Раҳимов мўғулистонлик Энхболд Энхбатни 8-2, 92 кг вазндаги Равшанбек Жумабоев кореялик Ча Сео Хюнни 10-2 ҳисобида таслим этди.  Шу тариқа, эркин кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Арслон Раҳимов (61 кг), Умиджон Жалолов (65 кг), Зафарбек Отахонов (70 кг) ва Равшанбек Жумабоев (92 кг) Осиё чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлишди. 

Бугун бронза медали учун курашган Ҳожиакбар Абдуқаҳҳоров (86 кг) ҳиндистонлик Жоинти Кумарга, Айназар Базарбаев (125 кг) қозоғистонлик Бекзат Тажига имкониятни бой бериб қўйди.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!