Шахсий фото ёки видеолар тарқатишни "қурол" қилганлар 180 млн сўмгача жарима тўлайдилар?!
Ўзбекистонда шахс ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Адлия вазирлиги томонидан хотин-қизлар, болалар ва кекса ёшдаги ота-оналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Ҳужжатда хотин-қизлар, болалар ҳуқуқий ҳимояси тизимини кучайтириш мақсадида янги жавобгарлик турларини жорий этиш таклиф этилмоқда.
Қонун лойиҳасига кўра, Жиноят кодекси қуйидаги мазмундаги 141-3-модда билан тўлдирилади:
«Шахснинг розилигисиз унинг танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото ёки видеотасвирини ўз ичига олган маълумотларни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ёки бундай маълумотларни тарқатиш билан қўрқитиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан 600 бараваригача (120 миллион сўмдан 180 миллион сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса
360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
Адлия вазирлигининг маълум қилишича, Канада, Германия, Англия, Шотландия, Япония, Австралия, АҚШда бу ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Ушбу қонун лойиҳаси муҳокамаси 26 январга қадар давом этади.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!