Қоронғи режим
Logo
Яна хорижликларсиз. Пандемиянинг иккинчи йилидаги Ҳаж

Яна хорижликларсиз. Пандемиянинг иккинчи йилидаги Ҳаж

Саудия Арабистонида Ҳаж зиёрати бошланди. Маккага бу йил 60 минг зиёратчи ташриф буюриши мумкин, аммо улар фақат қироллик фуқаролари ва у ерда яшовчи шахслардан иборат бўлади, чет элликлар эса пандемия туфайли иккинчи йил ҳам Ҳаж зиёратига қўйилмайди. Зиёратчиларнинг барчаси 18—65 ёшда ва коронавирусга қарши эмланган бўлиши шарт.

 

Саудия Арабистони ҳукумати коронавирус тарқалиши хавфи туфайли фақат подшоҳликда истиқомат қилувчи кўпи билан 60 минг кишига ҳаж зиёратини амалга ошириш учун рухсат берган. 

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра масалалари вазирлиги исломнинг муқаддас зиёратгоҳларига 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган, сурункали касалликларга чалинмаган ва коронавирусга қарши тўлиқ эмланган мусулмонларгина ташриф буюриши мумкин бўлишини билдирган.

Подшоҳлик худди ўтган йилдаги каби чет эллик зиёратчиларни қабул қилмайди.

Ҳаж зиёрати бошланишидан олдин Каба атрофидаги фаррошлар ишламоқда

Ёлғиз зиёратчи соябон остида муқаддас жой томон кетмоқда

Бу йил Ҳаж зиёрати 17–22 июль кунлари амалга оширилади.

Фото: Amr Nabil / AP

Саудия Арабистони 2020 йил октябрь ойидан бошлаб мамлакатда яшовчи аҳолиси учун Умра зиёратини амалга ошириш бўйича чекловларни бекор қилган, ўша ой ўрталарида мамлакат ҳукумати етти ой ичида биринчи марта Маккадаги Ал-Ҳаром масжидида намоз ўқилишига рухсат берганди.

2019 йилда пандемиядан аввал Маккага 2,5 млн киши ташриф буюрганди.

 

 

Фото: AP Photo

Саудия Арабистони 2020 йил октябрь ойидан бошлаб мамлакатда яшовчи аҳолиси учун Умра зиёратини амалга оширишга рухсат берган эди. Ва ўша ой ўрталарида мамлакат ҳукумати етти ой ичида биринчи марта Маккадаги Ал-Ҳаром масжидида намоз ўқилишига рухсат берди.

2020 йил ноябридан Саудия Арабистони аста-секинлик билан 50 ёшдан катта бўлмаган зиёратчиларни манфий натижали ПЗР-тест билан Умра зиёрати учун киритишни бошлади.

Аввалроқ Саудия Арабистони коронавирусга қарши эмланган зиёратчиларга Ҳаж учун рухсат беришини маълум қилган эди.

 

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!