Наманганда ҳамшираликни нархи 700 доллар-ми?
Наманган вилоятида фуқарони ҳамшираликка ишга киритиб қўймоқчи бўлган ҳамшира ва унинг шериги — мудир ўринбосари ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Наманган вилояти перинатал маркази ҳамшираси М.С. фуқаро Ф.ни соғлиқни сақлаш бошқармасида ишловчи таниши орқали кардиология шифохонасига ишга киритиб қўйишга ваъда бергани аниқланган. Бунинг эвазига у фуқаро Ф.дан 700 долларни олган вақтида қўлга олинган ва унинг кўрсатмасига асосан тадбир давом эттирилган.
Натижада Наманган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Махсус захира базаси бўлими мудири ўринбосари А.А. ҳамшира М.С.дан 700 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Аввалроқ Самарқандда техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 700 доллар пора олган ўқитувчи ушлангани, Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси ҳайдовчиси пора билан қўлга тушгани, Самарқандда ишга жойлаш учун пора олган мактаб директори ва шифокор ушлангани тўғрисида хабар берилганди.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!