Қоронғи режим
Logo

Саудия валиаҳд шаҳзодаси қирол Салмон номидан Муқаддас Каъбани ювиб чиқди

Саудия валиаҳд шаҳзодаси қирол Салмон номидан Муқаддас Каъбани ювиб чиқди

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Маккадаги Катта масжидда Муқаддас Каъбани қирол Салмон номидан ювиб чиқди, деб хабар бермоқда Arab News.  
Ювиш маросимидан олдин шаҳзода тавоф қилди ва намоз ўқиди. Унга Саудия Арабистони спорт вазири шаҳзода Абдулазиз бин Туркий Ал-Файсал ҳамроҳлик қилди. Уларни икки муқаддас масжидлар иши бўйича Бош президентлик президенти шайх Абдулраҳмон Ал Судаис қабул қилди. Юқори мансабли амалдорлар ҳам Каъбани ювиб тозалаш маросимида қатнашди.

Фото: Arab News

Муқаддас қамажо ҳар йили анъанавий тарзда замзам сувига атиргул суви ва бошқа турли хушбўй ёғларни қўшган ҳолда ювиб чиқилади.

Фото: Arab News

Одатда Муқаддас Каъба ички томондан Саудия қироли ёки унинг вакили томонидан ювилади. Каъба деворлари сочиқ билан ишқалаб тозаланади. Ички деворлар атиргул ва мушк ифори сингдирилган оқ мато билан артилади. Атиргул суви қўшилган Замзам суви полга сепилади ва қўл билан ва пальма барглари билан тозаланади...  
****

Айтганча, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 17 август куни тонгда давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. 
Ташрифнинг биринчи манзили сифатида барча мусулмонлар учун муқаддас Мадина шаҳри зиёрат қилинади.
Куннинг иккинчи ярмида давлатимиз раҳбари Жидда шаҳрига келади. Бу ерда олий даражадаги Ўзбекистон-Саудия саммитининг расмий тадбирлари бўлиб ўтади.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!