Қоронғи режим
Logo
Дон Карло, туғилган кунингиз билан!

Дон Карло, туғилган кунингиз билан!

Италиялик КАТТА мураббий Карло Анчелотти (Carlo Ancelotti) 10 июнь куни 63 ёшга тўлди. 1959 йили Эмилия-Романьяда туғилган Дон Карло футболчилик фаолиятида ҳам катта натижаларга эришган. Лекин ҳозирда кўпчилик унинг мураббийлик эрасидан ҳайратда. Бунда ажабланадиган томони йўқ. Ахир гап Европа клуб футболидаги асосий турнир - ЧЛ тарихида энг кўп ғалаба қозонган, қолаверса, қитъанинг кучли 5та лигасида ҳам зафар байроғини ҳилпиратган ягона мураббий ҳақида кетмоқда.

* 1185та ўйин, 703та ғалаба, 225та дуранг, 227та мағлубият ва 22та соврин - бу Карло Анчелоттининг бутун мураббийлик фаолия­ти кўзгуси!

* Дон Карло ҳисобидаги 22та совриндан 14таси ўта «оғир». Оддий айтганда, италиялик мутахассис Европанинг кучли 5та чемпионатида 1 мартадан олтин медаль ютиш баробарида, 9 марта халқаро миқёсда зафар қучган. Қолган 8та соврини эса иккинчи даражали - миллий кубоклар.

* Карло Анчелотти - ЧЛнинг 4 карра ғолиби. Энг қизиғи, у бош­қа бирор турнирда бунчалик кўп ғалаба нашидасини сурган эмас. Демакки, Дон Карло энг мураккаб турнир учун яралган.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!