Қоронғи режим
Logo
Aшраф Ғани афғон халқидан кечирим сўради

Aшраф Ғани афғон халқидан кечирим сўради

Aфғонистоннинг собиқ президенти Aшраф Ғани афғон халқидан мамлакатни тарк этгани ва мамлакатни толиблар томонидан босиб олиниши билан боғлиқ вазиятни ўзгартира олмагани учун кечирим сўради. У ўз баёнотини твиттердаги саҳифасида жойлаштирган.

"Aфғонистон халқидан буларнинг барчасини бошқача ҳал қила олмаганим учун узр сўрайман. Aфғон халқига бўлган садоқатим мустаҳкам ва мени умрим давомида бошқаради", – дейилади баёнотда.

Собиқ президент Кобулдан кетиш унинг ҳаётидаги энг қийин қарор эканлигини таъкидлади, лекин у бу қон тўкилишининг олдини олишнинг ягона йўли эканлигига ишонди.

"Мен қурол ишлатишнинг олдини олиш ва Кобулни ва унинг 6 миллион аҳолисини қутқаришнинг ягона йўли шу деб қарор қилдим", - тушунтирди Ғани.

"Менинг раҳбарлигим олдинги ҳамкасбларим каби бир хил - фожиа билан тугаганидан қаттиқ афсусдаман, барқарорлик ва фаровонлик таъминланмади. Ҳамма нарсани бошқача ҳал қила олмаганим учун афғон халқидан узр сўрайман», - деди у ўз баёнотида.

Ашраф Ғани афғон халқига тегишли миллионлаб долларларни ўзи билан олиб кетгани ҳақидаги маълумотни яна бир бор рад этди.

"Бу айбловлар мутлақо ёлғон. Коррупция - бу ўнлаб йиллар давомида мамлакатимизни чўктириб юборган вабо ва коррупцияга қарши кураш менинг президентлик фаолиятимнинг асосий йўналиши бўлди", - деди Aфғонистон собиқ президенти.

Манба: sof.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!