Қоронғи режим
Wednesday, 08 January 2025
Logo
«Газ»ни бос, Кингсли!

«Газ»ни бос, Кингсли!

Европанинг кучли 5та чемпионатидан камида 3тасида зафар қучган футболчилар рўйхатини ким бошқараётганини биласизми? Нидерландиялик Арьен Роббен. Футбол билан хайрлашган, аммо вақти-вақти билан қайтиш вариантларини кўриб чиқаётган собиқ вингер Англия, Испания ва Германия чемпионатларида жа-ми 11 марта ға-лаба бонгини чалган. Бу - рекорд, лекин энди мутлақ эмас...

***

Жорий мавсум «Бавария» билан нав­батдаги «Кумуш товоқ»ни ютган франциялик Кингсли Коман бетакрор Арьен Роббенни мутлақ рекордчи мақомидан мосуво этди. Унда энди Италия, Франция ва Германияда қўлга киритилган 11та олтин медаль бор. Демак, франциялик футболчи энди мутлақ рекорд сари ҳаракат қилади.

***

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимовичда 3 хил олтин медал сони бўйича соф 3-ўринга чиқиб олиш имконияти бор. Фақат бунинг учун «россонерлар» финиш маррасига қадар бўшашмасликлари керак. Яна «Интер» ва «Наполи»нинг очко йўқотиши ҳам муҳим. Ибра шунда Испания, Франция ва Италиядаги фаолияти ҳисобидан 10-чемпионликни нишонлайди.

 

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!