Қоронғи режим
Thursday, 09 January 2025
Logo
Коррупция

Коррупция "равнақ" топган вилоятлар ичида Андижон яққол «пешқадам» ?!

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан бюджет буюртмачилари томонидан махсус ахборот порталида жойлаштирилган давлат харидларига оид эълонлар мунтазам ўрганиб борилмоқда.

Агентлик томонидан жорий йилнинг июнь-июль ойларида ўтказилган мониторинг тадбирларида Республика бўйича бюджет буюртмачилари томонидан қиймати 141 млрд. сўмлик 458 та танловда «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги Қонунларнинг талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Шундан:

  • Андижон вилоятида 34,4 млрд. сўмлик (104 та);
  • Тошкент шаҳрида 19,5 млрд. сўмлик (51 та);
  • Тошкент вилоятида 13,9 млрд. сўмлик (50 та);
  • Сурхондарё вилоятида 13,8 млрд. сўмлик (43 та);
  • Самарқанд вилоятида 12,8 млрд. сўмлик (50 та);
  • Қашқадарё вилоятида 12,5 млрд. сўмлик (41 та);
  • Жиззах вилоятида 8,3 млрд. сўмлик (20 та);
  • Бухоро вилоятида 7,3 млрд. сўмлик (33 та);
  • Хоразм вилоятида 5,3 млрд. сўмлик (18 та);
  • Навоий вилоятида 5,2 млрд. сўмлик (16 та);
  • Қорақалпоғистон Республикасида 3,4 млрд. сўмлик (11 та);
  • Наманган вилоятида 2,6 млрд. сўмлик (11 та) ҳамда
  • Фарғона вилоятида 2,0 млрд. сўмлик (10 та) танловлар бўйича давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги маълум бўлди.

Хозирда ўрганишларда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тўпланган ҳужжатлар мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида прокуратура органларига юбориш чоралари кўрилмоқда.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!