Қоронғи режим
Logo

Легионерларимиздан дараклар: Элдор ниҳоят, «қуруқлик»дан чиқди

Легионерларимиздан дараклар: Элдор ниҳоят, «қуруқлик»дан чиқди

Қозоғистон. ҚПЛ 7-тури «Тобол» учун омадсиз келди - «Атирау» меҳмони бўлган Костанай клуби ортга 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди. Жамоанинг ягона голига майдонда тўлиқ вақт ҳаракатланган Игорь Сергеев муаллифлик қилди. У 77-дақиқада қанотдан узатилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Шу билан ҳамюртимизнинг жорий чемпионатдаги голлари сони 3тага етди. «Тобол»нинг охирги 4 йил бадалига «Атирау»га илк марта ютқазганини ҳам айтиш жоиз. «Ордабаси» ўз майдонида «ҚизилЖар»га қарши кечган учрашувни 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади. Шимкент клуби сафида доимгидек тўлиқ вақт тўп сурган ҳамюртимиз Одил Абдумажидов голлардан бири ассистенти сифатида қайдномага кирди. «Қайрат» эса Жасур Жалолиддинов бир бўлим ҳаракатланган (45-дақиқагача) ўйинда кутилмаганда, «Туран»га ютқазиб қўйди - 0:1. Ваҳоланки, Қурбон Бердиев жамоаси ўз майдонида ўйнади.

Италия. Элдор Шомуродов «Рома»нинг «Интер»га қарши ўйинида ниҳоят, самарали ҳаракатни амалга оширди. Тўғри, «А» серия 34-туридан ўрин олган ўйинда римликлар «Сан Сиро» эгаларига 1:3 ҳисобида ютқазишди. Муҳими, 78-дақиқада захирадан майдонга тушган ҳамюртимиз якунда Генрих Мхитар­ян голига ассистентлик қилди. Шу билан Шомуродовнинг жорий мавсум  («А» серияда)даги самарали узатмалари сони 4тага етди. Миллий жамоамиз ҳужумчиси бу борада Лоренцо Пеллегрини, Тэмми Абрахам, Дуван Сапата, Йосип Иличич, Ирвинг Лозано, Маттео Политано ва Дензел Дюмфрис каби футболчилар билан тенглашиб олди. Эътиборли томони, Италиянинг турли нашрлари Элдорнинг ўйиндаги қисқа ҳаракатига бир хил баҳо қўйди - 6 балл. Бу «Рома» вакиллари олган энг юқори ўртача баҳодир.

Беларусь. «Энергетик-БГУ» мамлакат чемпионати Олий лигаси 5-турида «Ислоч»ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ушбу омадсиз ўйинда «талабалар» сафидаги ҳимоячимиз Абдуқодир Ҳусанов ва ҳужумчимиз Бобур Абдухолиқов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланишди. Ярим ҳимоя­чимиз Шоҳруҳ Абдураҳмонов эса 64-дақиқада ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди.

Россия. РПЛ 26-туридан ўрин олган «Урал» - «Уфа» ўйинида мезбон жамоанинг қўли баланд келди - 2:1. Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов танаффусдан сўнг ўйинга қўшилиб, анча фаоллик кўрсатди, аммо жамоаси якунда мағлубиятдан қочолмади, барибир. «Уфа» бош мураббийи Алексей Стукалов ўйиндан сўнг Остонни алоҳида мақтади: «Ўрунов айни пайт 45-60 дақиқа ўйнашга тайёр. У бугун бир қатор вазиятлар яратди, рақибга катта босим ўтказди. Футболчидан талабимиз ҳам шу». «Локомотив» - «Нижний Новгород» учрашувида ҳам айнан 2:1 ҳисоби қайд этилди. Афсуски, шу учрашувда сафга қайтган «Нижний Новгород» ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев 52-дақиқада яна жароҳатланди ва захирага олинди. Айтганча, «Нижний Новгород» Иброҳимхалил билан ўртадаги шартнома муддати 2025 йилгача узайтирилгани расман тасдиқлади. Ҳамюртимизнинг ўзи эса келажакда Испания чемпионатида ўйнашни хоҳлашини яширмади: «Олдиндан Испания лигасига меҳрим баланд. Ҳа, кўпчиликка Англия чемпионати манзур. Лекин ҳар бир чемпионатни ўзига яраша устун томонлари ва мухлислари бор. Ўйлашимча, ўйиним Испания чемпионатига мос тушса керак. Ҳар ҳолда, кўпчилик шундай фикр билдиради. Агар битта клубни танлаш сўралса, «Барселона»да ўйнашни хоҳлайман. Бу - орзу».

Легионерларимизнинг ОЧЛ гуруҳ раунди

5-туридаги иштироклари

Отабек Шукуров:  «Шаржа» (БАА) сафида «Ал-Ҳилол» (С.Арабистони)га қарши ўйин (2:2)да 90 дақиқа, сариқ карточка

Азиз Ғаниев: «Шабаб Ал-Аҳли» (БАА) сафида «Аҳал» (Туркманистон)га қарши ўйин (2:1)да 86-дақиқа

Муҳамамад Исаев: «Истиқлол» (Тожикистон) сафида «Ал-Райян» (Қатар)га қарши ўйин (0:1)да 90 дақиқа

-------------------------------------

Қозоғистон чемпионатидаги легионерларимиз қайси еврокубокларда иштирок этишлари мумкин?

Игорь Сергеев: «Тобол» билан ЧЛ саралашида

Жасур Жалолиддинов: «Қайрат» билан КЛ саралашида

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!