Қоронғи режим
Logo

Бектемир Мелиқўзиев яна муддатидан аввал ғалаба қозонди

Бектемир Мелиқўзиев яна муддатидан аввал ғалаба қозонди

Босниялик боксчига қарши жангнинг 3-раундида рефери техник нокаут қайд этди. Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқувчи ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев (10-1, 8 КО) Тошкент вақти билан 7 август тонгида АҚШда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Техас штатида бўлиб ўтган жангда ўзбекистонлик боксчига босниялик Сладан Янянин (32-12, 24 КО) рақиблик қилди. Ўн раундга мўлжалланган жангнинг дастлабки раундида Бектемир Мелиқўзиев тана қисмига берилган кучли зарбаси билан рақибини нокдаун ҳолатига туширди.

 

Кейинги раундларда ҳам Мелиқўзиев тўла устунлик кўрсатиб, кетма-кет зарбалари билан рақибни пассив ҳимояланишга мажбур қилди.

Учинчи раунд охирида эса рефери Бектемирнинг кетма-кет зарбаларидан кейин жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди.
Шу тариқа Мелиқўзиев профессионал боксдаги 10-ғалабасини қўлга киритди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!