Қоронғи режим
Logo
«Навбаҳор»: Яна янги легионерлар ва назорат учрашуви

«Навбаҳор»: Яна янги легионерлар ва назорат учрашуви

Кутилганидек, «Навбаҳор» таркибида ўзгаришлар катта. Клуб матбуот хизмати хабарига қараганда, жамоа машғулотларига яна 2 нафар легионер қўшилди. 11 июль куни «Марказий» стадиони захира майдонида олиб борилган машғулотда икки нафар сербиялик ва бразилиялик футболчи якка тартибда шуғулланганди.

Эртасига жамоа интиёрига бразилиялик яна бир футболчи келди. Бешинчи легионер - Россиядан. 

Боян Цигер (Сербия), ҳимоячи. 1994 йилнинг 18 июнь куни Майданпек шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Сербиянинг «Инжия» (2017-2018) ва Черногориянинг «Сутьеска Никшич» (2018-2020) жамоаларида ўйнаган. Ўтган мавсумдан буён Сербиянинг «Рад» жамоасида тўп сураётганди.

Желько Димитров (Сербия), ҳужумчи. 1994 йилнинг 19 февралида Пирот шаҳрида туғилган. Ўйнаган жамоалари: ОФК (Сербия) - 2015-2016; «Динамо Вране» (Сербия) - 2018-2019; «Фьярдавиггд» (Исландия) - 2016-2017; «Инжия» (Сербия) - 2020 - 2021.

Портела де Аквино Сауло (Бразилия), ҳимоячи. 1998 йилнинг 12 февралида туғилган. Бразилиянинг «Атлетико Минейро» (2018-2019), «Вердес Марес» (2019), «Униао Моги» (2019) ва Непалнинг «Френдс» (2020) жамоаларида ўйнаган. Жорий йил Грузиянинг «Чихура»си сафидан жой олганди.

Павел Игнатович (Россия), ҳужумчи. 1989 йилнинг 24 майида Санкт-Петербург  шаҳрида туғилган. Жамоалари: «Локомотив» (Санкт-Петербург) - 2003-2007; «Зенит» (Санкт-Петербург) - 2007-2010; «Химки» (Москва вилояти) - 2010 йил; «Динамо» (Брянск) - 2011-2012; «Амкар» (Пермь) - 2012-2013; «Динамо» (Москва) - 2013-2014; «Томь» (Томск) - 2013-2014; «Мордовия» (Саранск) - 2014-2017; «Тамбов» (Тамбов) - 2017-2018; «Нижний Новгород» (Нижний Новгород) - 2018-2020; «Шинник» (Ярославль) - 2020-2021. Павел 2009 йили Россия ёшлар биринчилиги чемпиони бўлган, у ўша мавсум 17та гол уриб, тўпурарлар пойгасида ҳам ғолиб чиққан. 

Коста Тенорио Гутинер ёхуд Гути (Бразилия), ҳужумчи. 1994 йилнинг 6 октябрида Сан-Паулу шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида ўз мамлакатида «Бонсусессо» (2015), «Линенсе» (2016) ва «Академика Витория» (2016-2017), шунингдек, Украинанинг «Олимпик» (2017), «Черноморец» (2018), «Оболонь» (2019), Мальтанинг «Хиберниан» (2018), Чехиянинг «Виктория Жижков» (2019) жамоаларида тўп тепган. Ўтган мавсумдан буён Украинанинг «Авангард» клуби аъзоси.

Шунингдек, жамоа сардори Азим Аҳмедов, таътилга чиққан россиялик ҳимоячи Игорь Голбан, сербиялик ҳужумчи Славиша Стоянович, жорий мавсум биринчи даврада «Андижон»да ижара муддатини ўтаган ярим ҳимоячи Абдулҳай Исмоилов, аввалги йили «Металлург» сафида ҳаракатланган 20 ёшли ҳимоячи Темур Набиев ҳам «Навбаҳор» ихтиёрига қайтишди.

***

Coca Cola Суперлиганинг 2-давра баҳсларига жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган “Навбаҳор” жамоаси футболчиларнинг спорт формаларини сақлаб туриш мақсадида, 19 июль куни халқаро ўртоқлик ўйини ўтказишга қарор қилди. "Лочинлар”га шу куни Қирғизистоннинг “Алай” (Ош) жамоаси рақиб бўлади. 

Мазкур жамоа бу йил Тожикистонда марказлашган ҳолда ўтказилган ОФК кубоги гуруҳ босқичида Қаршининг “Насаф” клуби билан бир гуруҳдан жой олиб, қаршиликлардан 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраганди. 

“Алай” 8 та жамоа иштирок этадиган Қирғизистон Премьер-лига иштирокчиси ва айни пайтда 12 та ўйиндан 22 очко тўплаган ҳолда, 3-ўринда бормоқда. 

“Навбаҳор” – “Алай” жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик баҳси 19 июль куни соат 19:00 да Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. 

 

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!