Қоронғи режим
Logo

Одил Аҳмедовни нима қийнамоқда?

Одил Аҳмедовни нима қийнамоқда?

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ сардори аслида ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Саудия термасига қарши ўша омадсиз ўйин (0:3)да майдонга тушишни истамаган экан. Ҳозирда ЎФА тизимида фаолият юритаётган футболимиз юлдузи Chotki TVга берган интервьюсида буни дангал айтди. «Энг ёмон ўйин? Узоққа бориш шарт эмас. ЖЧ-2022 саралашида саудларга ютқазиб, мундиал йўлидаги курашдан четга чиқдик. Ўша ўйин қаттиқ алам уйғотди. Саудияда жароҳатга қарамай, майдонга тушганман. Ватанни севиш кучлилик қилган. Кучим етмаяпти. Ўйнамаслигимни айтсам ҳам, майдонга тушишимни сўрашди. Афсус, мағлубиятга учрадик. Кейин ҳар тарафдан тошлар отилди. Ортга қайтгач, Конгрессда собиқ футболчи ва мураббийлар танқид қилишди. Ҳеч ким 100тача ўйин ўтказганимни эсламади. Аввалги меҳнатимни унутишди. Шуниси жуда ранжитди. Ваҳоланки, футболда шунча ўйнаган бўлсам, ҳамиша бор кучим билан ҳаракатланганман.

Энг яхши ўйин? Ҳар бир ютуқ завқ беради. Алоҳида таъкидлаб кўрсатадиганим - Осиё кубоги-2011да Қатар термасига қарши кечган очилиш ўйини. Майдонга тушишдан олдин «Қанийди, шунча мухлис қаршисида, ажойиб муҳитда супергол урсам...» қабилидаги ўй ич-ичимдан ўтди. Иккинчи бўлимда ўйлаганим амалга ошди. Энг катта завқ улашган ўйинлардан бири шу. Ўша гол фаолиятимда ҳам бурилиш ясади. Ўзимга ишончим ортди. Турнирдан сўнг янги чорловлар кўпайди ва Россияга кўчиб ўтдим. Россияга йўл олишимга отам сабабчи бўлди.  Унгача Саудия Арабистони клуби шайхи йилига 6 млн. евро миқдорида маош таклиф қилган ва деярли келишувга эришгандик. Отамга қўнғироқ қилсам, аҳдимдан қайтарди: «Осиёда ўйнашга ҳали улгурасан. Кучинг бор, Россияни танла». Шундан сўнг фикрим ўзгарганди», — деди Аҳмедов суҳбат давомида.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!