Қоронғи режим
Logo

Шарофиддин Олимпиада чемпионидан олтин медални тортиб олди, Турсуной ҳам совриндор...

Шарофиддин Олимпиада чемпионидан олтин медални тортиб олди, Турсуной ҳам совриндор...

Баҳрайнда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.  

-102 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддинов 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларни қўлга киритди.

Амриддинов даст кўтариш машқида 172 кг билан Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони қатарлик Элбаҳ Фаресни ҳам ортда қолдириб, олтин медал соҳибига айланди.

Силтаб кўтаришда 196, икки курашда эса 368 кг қайд этган самарқандлик полвонимиз терма жамоамиз ҳисобига яна 2 кумуш медални келтирди.
***
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Турсуной Жабборова Баҳрайнда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида иккита медални қўлга киритди.
Жабборова -87 кг вазн тоифасида даст кўтариш машқида 112 кг натижа билан кумуш, силтаб кўтариш йўналишида 130 кг натижа қайд этиб, икки кураш якуни бўйича 242 кг натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!