Қоронғи режим
Logo
Яна икки боксчимиз Олимпиадани медалсиз якунлашди

Яна икки боксчимиз Олимпиадани медалсиз якунлашди

Олимпия ўйинларида бокс спорт турида ўзбекистонлик яна икки боксчи чоракфинал баҳсида рингга чиқди.

-52 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров филиппинлик Карло Пааламга қарши рингга кўтарилди. Беллашув 2-раундда боксчиларнинг жароҳати туфайли тўхтатилди ва рақибга очколар бўйича 0:4 ҳисобидаги ғалаба берилди.

-63 кг вазнда Элнур Абдураимов эса арманистонлик Овганнес Бачковга 0:5 ҳисобида мағлубиятга учради. 

Шу тариқа, Рио-2016да 7та медалга эга чиққан Ўзбекистон бокс миллий жамоаси (эркаклар) бу сафарги мусобақани битта медаль билан якунлайдиган бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, +91кг вазнда Баҳодир Жалолов медални нақд қилган. Сурхондарёлик боксчи 4 август кунги яримфиналда британиялик Фрейзер Кларкка қарши рингга кўтарилади.

Манба: kun.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!