Қоронғи режим
Logo
«Олтин тўп» мукофотини топшириш маросими қачон ўтказилиши маълум бўлди

«Олтин тўп» мукофотини топшириш маросими қачон ўтказилиши маълум бўлди

France Football нашри томонидан йилнинг энг яхши футболчисига тақдим этиладиган «Олтин тўп» мукофотининг топшириш маросими 2022 йилнинг 17 октябрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда француз нашри маълум қилди.
Жорий мавсумдан бошлаб мукофотни бериш тартиби ўзгаради. Энди ғолибни аниқлашда футболчиларнинг календарь йилдаги эмас, мавсум давомидаги ҳаракатлари ҳисобга олинади.

Совринга даъвогар 30 нафар номзод рўйхати 12 август куни эълон қилинади. Октябрда эса 2021/22 йилги мавсумнинг энг яхши футболчисига «Олтин тўп» топширилади.

2021 йилги «Олтин тўп»га ҳозирда «ПСЖ»да тўп сураётган Лионель Месси эга чиққанди. Аргентиналик ҳужумчи фаолияти давомида 7 марта ушбу совринни қўлга киритган.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!