Қоронғи режим
Logo
Ўзбек шахматчилари ўсмирлар Олимпиадаси вице-чемпиони бўлишди

Ўзбек шахматчилари ўсмирлар Олимпиадаси вице-чемпиони бўлишди

Озарбайжоннинг Нахчиван шаҳрида 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси якунланди.
Қувонарлиси, баҳсларда иштирок этган Ўзбекистон-1 терма жамоаси 9 тур якунига кўра, иккинчи ўринни қўлга киритди. Вакилларимиз мусобақа давомида 7 та ғалаба, 1 та дуранг ва 1 та мағлубият қайд этган ҳолда, 15 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллашди. 

Биринчи ўринни 18 очко жамғарган Туркия вакиллари банд этишди. Кучли учликка эса Озарбайжон-1 терма жамоаси (13 очко) якун ясади. 

Ушбу ўсмирлар шахмат Олимпиадасида қатнашган Ўзбекистон-2 терма жамоаси эса 11 очко билан 7-поғонани банд этди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!