Қоронғи режим
Thursday, 09 January 2025
Logo
Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ ходими билан жанжаллашди

Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ ходими билан жанжаллашди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида ҳайдовчи ва ЙПХ ходими жанжаллашгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 апрель куни соат тахминан 17:40 ларда фуқаро Қ.М. бошқарувида бўлган «Lasetti» русумли транспорт воситасини ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйиб, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда М-39 автомобиль йўлининг «Китоб-Шаҳрисабз» йўналишида бошқариб келиб, бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган фуқаро Ж.Ж. бошқарувида бўлган «Hamkor» русумли мотоцикл билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Шу вақтда ўз хизмат вазифасини бажараётган Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ катта инспектори йўл-транспорт ҳодисасини процессуал расмийлаштириш мақсадида ҳайдовчини тўхтатиб, Қ.М.нинг спиртли ичимликдан мастлик ҳолатини аниқлаш учун «алкотестер» текширувидан ўтказмоқчи бўлганида ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг  қонуний талабига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатиб, ЙПХ инспекторининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.М.га нисбатан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи процессуал тартибда ушланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.a

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!