Қоронғи режим
Wednesday, 08 January 2025
Logo

Қатар ЖЧ пайтида алкогол, сўкиниш ва мусиқани баланд овозда эшитишни тақиқлади

Қатар ЖЧ пайтида алкогол, сўкиниш ва мусиқани баланд овозда эшитишни тақиқлади

Қатар ҳукумати 2022 йилги жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун мамлакатга келадиган мухлислар учун жорий қилинган тақиқларни эълон қилди.

Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

● Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш;
● ҳомосексуал алоқалар;
● ҳаёсиз кийимларни кийиш;
● уятсиз сўзлар билан сўкиниш;
● ибодат этиладиган жойларга ҳурматсизлик қилиш;
● баланд овозда гапириш ёки мусиқа эшитиш;
● ишқий учрашувлар;
● одамларни берухсат суратга олиш.

Қоидалар 20 ноябрдан кучга киради. Уларни бузганлик учун жазо чоралари қандай бўлиши ҳақида маълумот берилмаган.

Жаҳон чемпионати ўйинлари 20 ноябрдан 18 декабрга қадар 5 та шаҳарда жойлашган 8 та стадионда ўтказилади. 

Аввалроқ, жаҳон чемпионати ташкилотчилари баъзи спиртли ичимликлар фақат стадион олдидаги махсус жойларда, ўйиндан 3 соат олдин ва ўйин тугагандан кейин 1 соат давомида сотилишига рухсат берилиши ҳақида хабар беришган эди.

Қатарда жамоат жойларида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш қонун билан тақиқланган. Қоидабузарлар 300 риёл (820 евро) миқдорида жаримага тортилиши ёки 6 ойга қамалиши мумкин.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!