Қоронғи режим
Logo

Учинчи олтин. Никита Рафалович таэквондо бўйича Осиё чемпионига айланди

Учинчи олтин. Никита Рафалович таэквондо бўйича Осиё чемпионига айланди

Жанубий Корея таэквондо WТ бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. 26 июнь куни -87 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Никита Рафалович барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди. Никита финалда Иордания вакили Фаҳед Сбейҳини енгди.

Аёллар ўртасида +73 кг вазн тоифасида иштирок этган Светлана Осипова бронза медали билан чекланди.

Рафаловичнинг ғалабасидан кейин Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг олтин медаллари сони учтага етди. Бу орқали Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Жанубий Кореяни ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга чиқиб олди.

Аввалроқ Улуғбек Рашидов ва Жасур Жайсунов олтин медални қўлга киритганди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!