Қоронғи режим
Wednesday, 08 January 2025
Logo
Оламшумул келишув «Реал» зиёнига ишлади

Оламшумул келишув «Реал» зиёнига ишлади

Килиан Мбаппе «ПСЖ»да қолди. 21 май куни Париж клуби ҳужумчи билан 2025 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаганини маълум қилди. Бу, биринчи нав-батда, французни Мадридда кутаётган «Реал» учун оғир зарба бўлди.

«Қироллик клуби» Мбаппени қўлга киритишига шубҳа қилмаётганди. Афтидан, Килианнинг атрофидагилар «ПСЖ»дан кўпроқ пул ундириш мақсадида «Реал»дан фойдаланишган. Буни амалда уддалашди ҳам. Бизнес шундай ишлайди, аммо мазкур ҳолатда бир томон катта зиён кўрди. Мадрид гранди мавсумлар оралиғида Мбаппе трансферига катта умид боғлаганди, захира вариантларига эга эмасди - келишув амалга ошишига жуда ишонганди. Натижада, «Реал» Эрлинг Холанд учун курашдан чиқди, якунда эса, норвегиялик ҳужумчи «Манчестер Сити»га насиб қилди, Килиан эса Парижда қолди.

Eurosport Espaсa хабарига кўра, парижликлар 23 ёшли футболчига шартномани узайтирганлик учун 300 млн. евро бонус таклиф қилишган. Қолаверса, янги келишув шартларига биноан, Мбаппе йилига 100 млн. евро маошга ҳам эга бўлади. Килиан қарори ҳақида Флорентино Пересга маълум қилгач, «Реал» президенти оғир-босиқлик билан жавоб қайтариб, футболчининг болалик орзуси амалга ошмаганидан афсусдалигини билдирди ва унга омад тилади. Аммо функционернинг хотиржамлиги узоққа чўзилиши амримаҳол.

Ўз навбатида, Ла Лига «ПСЖ» устидан судга мурожаат этмоқчи. Лига раҳбари Хавьер Тебаснинг фикрича, Мбаппенинг шартномаси узайтирилгани молиявий фэйр-плей қоидаларига зид. Аммо бу ишнинг испанлар фойдасига ҳал бўлиш эҳтимоли кам. Балки, Килианнинг «Реал»га трансфери ҳақидаги гап-сўзлар тингач, Ла Лига ҳам барчасини унутар. Турнир ёрқин ва таниқли шахс-дан мосуво бўлди, аммо ҳаёт давом этади, ишлашда давом этишади. Бу гап «Реал» ва унинг раҳбарларига ҳам тааллуқли - энди мавсумлар оралиғидаги трансфер сиёсатини қайта кўриб чиқиш керак.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!