Қоронғи режим
Logo
Акбар Жўраев икки йўналишда Олимпиада рекордини ўрнатиб, олтин медални қўлга киритди

Акбар Жўраев икки йўналишда Олимпиада рекордини ўрнатиб, олтин медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев икки йўналишда Олимпиада рекордини ўрнатди.

Ўзбекистон делегацияси Токио Олимпиадасида яна бир олтин медални қўлга киритди.

109 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган оғир атлетикачи даст кўтариш (193 кг) ва силтаб кўтариш (237 кг) машқларида жами 430 кг.ни ўзига бўйсундириб, Олимпиада чемпионига айланди.

У даст кўтариш машқида 193 кг натижа қайд этди, асосий рақобатчиси, арманистонлик Симон Мартиросян эса 195 кг натижа билан биринчи бўлди.

Силтаб кўтаришда Жўраев дастлаб 227 кг тошни ўзига бўйсундирди, арманистонлик атлет эса 228 кг.ни кўтариб, фарқни яна биттага оширди. Шундан сўнг Жўраев 234 кг.га буюртма берди, аммо биринчи уринишда мақсадига эриша олмади. Учинчи уринишда эса мураббийлар 237 кг буюртма қилди ва Жўраев бу вазифани уддалади. Мартиросян эса иккинчи ва учинчи уринишларда 238 кг тошни кўтара олмасдан, жами 423 кг натижа билан иккинчи ўринда қолди. Учинчи ўринни 410 кг натижа кўрсатган латвиялик Артурс Плесникс эгаллади.

Эътиборли жиҳати, Жўраев силтаб кўтариш (237 кг) ва умумий кўрсаткич бўйича Олимпиада рекордини ҳам ўрнатди.

Бу Ўзбекистон делегацияси учун Токио Олимпиадасидаги учинчи медал бўлди. Бунгача таэквондочи Улуғбек Рашидов олтин, дзюдочи Давлат Бобонов бронза медалга эга чиққанди. Эндиликда Ўзбекистон умумий рейтингда Греция билан 27-28-ўринларни бўлишиб турибди.

Манба: kun.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!