Қоронғи режим
Thursday, 09 January 2025
Logo
Россияда ўзбекистонлик аёл исириқ билан қўлга олинди

Россияда ўзбекистонлик аёл исириқ билан қўлга олинди

Россияда Ўзбекистон фуқароси исириқ туфайли қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Федерацияси шимоли-ғарбий божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Пулково аэропортида аёлнинг ёнидан 10 кг исриқ ўти топилган.

Аёл Петербургга Урганчдан келган. У божхона назоратидан ўтиш учун «яшил» йўлакдан ўтган. Бироқ божхоначилар унинг багажидан шубҳали ўсимликнинг поясини аниқлашган. Экспертиза унинг таркибида Россияда тақиқланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар рўйхатига киритилган исириқ мавжудлигини кўрсатди.

Россияда бундай ҳуқуқбузарликлар учун Жиноят кодексининг 229.1-моддаси 1-қисми билан жазо тайинланади. Ўзбекистонлик аёл 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!