Самарқандда «Док-1 Макс» препаратидан 18 нафар бола вафот этгани маълум бўлди
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили А.Юнусова ҳамда Самарқанд вилоятининг тегишли ташкилотлари мутасаддилари 24 декабрь куни «Док-1 Макс» препарати бўйича ўрганиш ўтказди. Бу ҳақда Омбудсман ахборот хизмати хабар берди.
Ўрганишлар натижасига кўра, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида сентябрь декабрь ойларида 21 нафар бемор ўткир буйрак зарарланиши билан текширилган, даволанган. Беморлар Жиззах, Қашқадарё, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятидан бўлган, 3 нафар бемор соғломлаштирилиб уйига жавоб берилган ва 18 нафари вафот этган. Беморларнинг барчаси 6 ёшгача бўлган болалар. Уларнинг 15 нафари 3 ёшгача бўлган болалар.
Беморларнинг яқинларидан уларнинг касалланиш сабаблари суриштирилганда уларда шамоллаш аломатлари бўлганлиги ва даволаш мақсадида «Док-1 Макс» препарати қабул қилишганлигидан сўнг аҳволи оғирлашганлигини баён қилишган. «Док-1 Макс» препаратининг ҳар 10 млда парацетамол — 500 мг, гвайфенезин — 200 мг, фенилефрина гидрохлорид — 10 мг мавжуд. Мутахассислар «Док-1 Макс» препарати қўлланилиши кўрсатмасида препаратни 2 ёшдан қўллаш мумкинлиги кўрсатилганлиги, лекин шундай таркибли бошқа компаниялар препаратлари асосан 12 ёшдан кейин қўллашга рухсат берилганини таъкидлаган.
Шу билан биргаликда соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тасдиқланган «Патологик-анатомик тадқиқотлар ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга кўра даволаш-профилактика муассасаларида вафот этган шахсларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида патологик-анатомик тадқиқотлар ўтказиш белгиланган, лекин вафот этган беморларнинг бирортаси ҳам патологик-анатомик тадқиқотдан ўтказилмаган.
Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи ўз ўрганишларини давом эттирмоқда. Самарқанд шаҳар прокуратураси ҳар бир ўлим ҳолати бўйича суриштирув-тергов олиб бормоқда. Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Самарқанд вилояти прокурори биринчи ўринбосаридан ҳолат бўйича чуқур ўрганиш олиб боришларини ва ҳар бир ҳолатда айбдорлар жазосиз қолмаслиги, қонун устуворлиги таъминланиши шартлигини сўраган. Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан ҳолат тўлиқ назоратга олинган.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!