Қоронғи режим
Logo
Саудия Арабистонига киритилмаган икки нафар ўзбекистонлик юзасидан маълумот берилди

Саудия Арабистонига киритилмаган икки нафар ўзбекистонлик юзасидан маълумот берилди

Жорий Умра мавсумида икки нафар ўзбекистонлик зиёратчи Мадина аэропортида Саудия Арабистони Чегара хавфсизлик хизмати томонидан тўхтатиб қолинган ва уларда мамлакатга киришга тақиқ борлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур фуқаролар Қирғиз Республикасининг қалбаки паспорти билан 2019 йил Умра сафарига бориб келган. Саудия Арабистонидан чиқиш вақтида ушбу давлат қонунларини бузгани учун мамлакат чегара хавфсизлик хизмати томонидан уларга нисбатан Саудия Арабистонига кириш учун 10 йил муддатга тақиқ белгиланган. Шу боис, ушбу фуқаролар подшоҳликка киритилмади. Ҳозирда уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

«Шу ўринда, мўмин-мусулмонлардан Умра сафарини турли қинғир йўллар орқали, ноқонуний амалга оширмаслик ҳамда ҳар-хил кўнгилсизликларга дучор бўлмасликка чақирамиз», дейилади хабарда.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!