Қоронғи режим
Thursday, 09 January 2025
Logo

Абу-Дабидаги халқаро шахмат фестивалида ўзбекистонликлар ғолиблар сафида бўлишди

Абу-Дабидаги халқаро шахмат фестивалида ўзбекистонликлар ғолиблар сафида бўлишди

Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев ўз телеграм-каналида ёзишича, Абу-Даби (БАА)даги «28th Abu Dabi International Chess Festival» халқаро фестивалида шахматчиларимиз муваффақият қозонишди.

Халқаро гроссмейстер Нилуфар Якуббоева 31 та давлатдан келган 148 нафар шахматчи-қиз орасида 1-ўринни қўлга киритди.

 «Аёл-қизларимизни эъзозласак, муносиб қўллаб-қувватласак, улар дунёни забт этиш салоҳиятига эгалар», — деб ёзди Саъдуллаев.
Абу-Дабидаги халқаро шахмат фестивалида юз берган яна бир қувончли воқеа 10 ёшли шахматчимиз Абдумажид Ботиралиев ўз ёш тоифасида 1-ўринни қўлга киритгани бўлди.
***

БААнинг Абу-Даби шаҳрида халқаро шахмат мусобақаси бўлиб ўтди.

Фото: Шахмат федерацияси

Фото: Шахмат федерацияси
 

Мусобақада 31 мамлакатдан 148 нафар шахматчи ғолиблик учун курашган. Ўзбекистон вакили Жавоҳир Синдоров 9 имкониятдан 7 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади. 1-ўрин 7,5 очко тўплаган ҳиндистонлик Аржун Эригайсига насиб этди.

Мазкур турнирда Ўзбекистондан яна бир қатор шахматчилар иштирок этди. Нодирбек Ёқуббоев (6,5) 5-ўринни банд этган бўлса, Шамсиддин Воҳидов (6) 20-поғонани банд этди.
Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Жаҳонгир Воҳидовлардан иборат Ўзбекистон шахмат терма жамоаси 2022 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ғолибликни қўлга киритганди. Бу ғалабадан кейин шахматчилар пул мукофотлари ва автомобиль билан тақдирланганди.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!