Қоронғи режим
Thursday, 09 January 2025
Logo

Самарқандда 16 нафар спортчи қамоққа олинди

Самарқандда 16 нафар спортчи қамоққа олинди

Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида шаҳар ҳудудида жойлашган 14 та йирик спорт мажмуаларида тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар жараёнларида 10 та спорт мажмуасида рухсатномасиз сотиб келинаётган 72 килограмм протеин ва кучли таъсир этувчи дори воситалари ҳужжатлаштириб олинган.

 
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 16 нафар спортчи шахслар ИИО ходимларининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик қилганлиги, шунингдек, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётганлиги учун қонунда белгиланган тартибда қамоққа олинган.

«Спорт заллари ва клубларда аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар уларнинг фаолияти тўхтатилди ҳамда клуб эгалари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, жиноят содир этмаслик тўғрисида расман огоҳлантирилди», дейилади Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!