Қоронғи режим
Logo

Спорт мактаблари танқид қилинди ва натижалар ҳам яратилган шароитларга ҳали мос эмас!!!

Спорт мактаблари танқид қилинди ва натижалар ҳам яратилган шароитларга ҳали мос эмас!!!

Шавкат Мирзиёев раислигида 23 май куни ўтказилган йиғилишда спорт мактаблари билан олимпия захиралари коллежлари ва олий спорт маҳорати мактаблари ўртасида селексия борасида узвий занжир йўлга қўйилмагани қайд этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.

Маълум қилинишича, республикадаги 279 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 190 тасида 36 та олимпия спорт туридан бор-йўғи 10 таси ўргатилади. Оқибатда халқаро мусобақаларда қатнашиш учун давлат барча ташкилий ва молиявий шароитларни яратиб бераётганига қарамасдан, Осиё ва жаҳон олимпия спорти бўйича чемпионатларида 5—6 нафардан совриндор чиқмоқда, холос.
6 та олий спорт маҳорати мактаби, 32 та олимпия спорт федерацияси олимпия захиралари коллежлари билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйган. Коллежлардаги 9 мингга яқин спортчиларнинг 21 фоизигина миллий терма жамоага кира олган.

«Ваҳоланки, миллий терма жамоа таркибини айнан шу коллежлардан чиққан спортчилар ташкил этиши керак эмасми? Бу масала қайси вилоят ҳокимини қийнаяпти?
Бирорта вилоят, туман ёки шаҳар ҳокими спортнинг барча турлари бўйича тизимли ишлашни йўлга қўя олгани йўқ», — деган президент.
***

Қайд этилишича, сўнгги беш йилда спортни ривожлантиришга қарийб 4 триллион сўм йўналтирилган. 118 та янги йирик спорт объекти фойдаланишга топширилган. 10 та объект реконструкция қилинган.

2022 йилда спорт соҳасига 2 триллион 300 миллиард сўм (2017 йилдан 5 бараварга кўп), шундан спорт таълим муассасалари учун 1 триллион 200 миллиард сўм ажратилган. Илк бор барча маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мактаблари тренерлари иштирокида ёшларни спортга жалб этиш бўйича янги беш босқичли мусобақаларга старт берилган. Апрель—май ойларида мусобақалар билан 3 миллиондан зиёд ёшлар қамраб олинган.

«Лекин спортдаги натижалар яратилган шароитларга ҳали мос эмас», — деган давлат раҳбари.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!