Қоронғи режим
Thursday, 09 January 2025
Logo
Рейтинг: Қанча кўп бўлса, шунча яхши!

Рейтинг: Қанча кўп бўлса, шунча яхши!

Молия соҳасида катта обрўга эга Forbes журнали сайёрамизнинг энг сердаромад спортчилари рейтингини эълон қилди. Эътиборли томони, унинг 1 ва 3-ўринлари футбол вакилларига тегишли. Йиллик даромади 130 млн. долларга баҳоланган «ПСЖ»нинг аргентиналик ҳужумчиси 1-ўринни банд этган бўлса, «МЮ» юлдузи Криштиану Роналду (115 млн. доллар) кучли учликдан жой олди. Икки футболчи орасида эса машҳур баскетболчи Леброн Жеймс бор - 121,2 млн. доллар.

Forbes журнали рейтингининг кучли 10талигида футболдан яна бир вакил бор - бразилиялик Неймар 95 млн. долларга тенг даромад билан 4-ўринни банд этди. Тўғри, Sportico маълумотларига қараганда, йилнинг энг сердаромад спортчилари рўйхатида Лио­нель Месси эмас, балки «Лос-Анжелес Лейкерс» баскетболчиси Леброн Жеймс етакчилик қилмоқда. Гап шундаки, Forbes журнали 2021 йил 1 май - 2022 йил 1 май оралиғидаги даромадни ҳисоблаган, Sportico бошқа муддатни. Хуллас, бу нашр баскетбол юлдузининг йиллик улушини 126,9 миллион долларга баҳолади - 90 «лимон» реклама шартномаларидан, 36,9 «лимон» маош ҳисобидан. Бунисида Лионель Месси ва Криштиану Роналду тегишлича 2-3-ўринларда. Яна бир маълумот: Sportico рейтингининг кучли 100талигида баскетболдан 36, Америкача футболдан 25 ва футболдан 13 нафар вакил бор.

Forbes талқинидаги йилнинг энг сердаромад футболчилари рўйхатига алоҳида эътибор қаратиш керак. Қаранг, кучли 4таликда «ПСЖ»нинг 3 нафар юлдузи бор. Жорий мавсум атиги жами 12та ўйинда қатнашган «Реал» вакиллари Гарет Бэйл ва Эден Азар ҳам юқори ўринларда боришаётганига нима дейсиз?

Дунёнинг энг сердаромад спортчилари (Forbes талқини)

Спортчи

Спорт

Клуби

Даромади

Маош+реклама

1

Лионель Месси

Футбол

«ПСЖ»

130 млн. доллар

75+55

2

Леброн Жеймс

Баскетбол

«Лейкерс»

121,2 млн. доллар

41,2+80

3

Криштиану Роналду

Футбол

«МЮ»

115 млн. доллар

60+55

4

Неймар

Футбол

«ПСЖ»

95 млн. доллар

70+25

5

Стефен Карри

Баскетбол

«Голден Стэйт»

92,8 млн. доллар

45,8+47

6

Кевин Дюрант

Баскетбол

«Бруклин»

92,1 млн. доллар

42,1+50

7

Рожер Федерер

Теннис

-

90,7 млн. доллар

0,7+90

8

Сауль Альварес

Бокс

-

90 млн. доллар

85+5

9

Том Брэди

Америкача футбол

«Тампа-Бэй»

83,9 млн. доллар

31,9+52

10

Яннис Адетокунбо

Баскетбол

«Милуоки»

80,9 млн. доллар

39,9+41


Дунёнинг энг сердаромад спортчилари (Sportico талқини)

Спортчи

Спорт

Клуби

Даромади

Маош+реклама

1

Леброн Жеймс

Баскетбол

«Лейкерс»

126,9 млн. доллар

36,9+90

2

Лионель Месси

Футбол

«ПСЖ»

122 млн. доллар

72+50

3

Криштиану Роналду

Футбол

«МЮ»

115 млн. доллар

60+55

4

Неймар

Футбол

«ПСЖ»

103 млн. доллар

65+38

5

Сауль Альварес

Бокс

-

89 млн. доллар

84+5

6

Стефен Карри

Баскетбол

«Голден Стэйт»

86,2 млн. доллар

41,2+45

7

Кевин Дюрант

Баскетбол

«Бруклин»

85,9 млн. доллар

37,9+48

8

Рожер Федерер

Теннис

-

85,7 млн. доллар

724 минг+85

9

Жеймс Харден

Баскетбол

«Филадельфия»

76 млн. доллар

40+36

10

Тайгер Вудс

Гольф

-

73,5 млн. доллар

8,5+65

 

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!