Қоронғи режим
Wednesday, 08 January 2025
Logo

"Спорт" телеканали ЖЧ-2022 учрашувларини Ўзбекистонда намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритди

Қатарда ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионати баҳсларини Ўзбекистон қайси телеканаллар намойиш этиши маълум бўлди.

«Спорт» телеканалининг телеграмдаги расмий канали хабарига кўра, ЖЧ-2022 баҳсларини мамлакатимизда ТВ-трансляция қилиш ҳуқуқини Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси қўлга киритган. 

«Хушхабар! Футбол оламининг энг йирик мусобақаси, Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати трансляцияси ҳуқуқини ЎзМТРК қўлга киритди! 32та терма жамоа, 64та учрашув. Барчасини Спорт ТВ орқали кузатиб боринг!», - дея ёзилади манбада.

Маълумот учун, Қатар майдонларида ўтадиган ЖЧ-2022 баҳслари бу сафар одатдагидек ёзда эмас, 21 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ЎзМТРК айни дамда Суперлига, Ўзбекистон кубоги, Италия А Серияси, ЕЧЛ, Европа лигаси, УЕФА Конференциялар лигаси турнири ўйинларини ҳам намойиш этмоқда. «UzReportTV» ва «FurbolTV» эса Англия Премьер-лигаси, Испания Ла Лигаси, ОЧЛ, ОФК кубоги ҳамда Про лига баҳслари трансляция ҳуқуқини қўлга киритган.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!