Қоронғи режим
Thursday, 09 January 2025
Logo
Таэквондочиларимиз  4 та олтин медални қўлга киритишди

Таэквондочиларимиз 4 та олтин медални қўлга киритишди

27 июн куни Жанубий Кореянинг Чунчон шаҳрида таэквондо бўйича XXV Осиё чемпионати якунига етди. 

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси хабарига кўра, Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди ва жами 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.  

Улуғбек Рашидов, Жасур Жайсунов, Никита Рафалович ва Шуҳрат Салоев барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлишди ва терма жамоа ҳисобига 4 та олтин медални олиб келди.

Таэквондо WT ассоциацияси маълумотига қараганда, бунгача мустақил Ўзбекистон тарихида ҳеч қачон Осиё чемпионатида 4 та олтин медал қўлга киритилмаган. 

Билдирилишича, ўзбекистонлик эркак таэквондочилар таэквондо ватани - Жанубий Кореяда маҳаллий спортчиларни олтин медаллар сони бўйича доғда қолдирди 4:3.

Бундан ташқари, эронлик эркак таэквондочилар Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчиларга ҳеч қандай қаршилик қила олмади ва биронта олтин медални қўлга киритмади.

 

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!