Қоронғи режим
Thursday, 09 January 2025
Logo

АТР рейтинги. Алькараз пешқадамликни сақлаб қолди, теннисчиларимизда эса пасайиш

АТР рейтинги. Алькараз пешқадамликни сақлаб қолди, теннисчиларимизда эса пасайиш
Бугун АТР эркак теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди. Унга кўра, рейтингнинг Топ-10 лигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. 19 ёшли испаниялик теннисчи Карлос Алькараз рейтингдаги пешқадамлигини сақлаб қолди. Иккинчи ўринни норвегиялик Каспер Рууд эгаллаган бўлса, учинчи поғонага испаниялик Рафаэль Надаль жойлашган. 

АТР рейтингидан жой олган барча теннисчиларимиз бу ҳафта ўз ўринларидан пастлашди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин ўтган ҳафтадаги ўрнидан 1, Денис Истомин 4, Ҳумоюн Султонов 1, Санжар Файзиев 6, Максим Шиин эса 5 поғона пастлади. 

АТР рейтинги. Топ-10. 19 сентябрь ҳолатига кўра:

1. (1) Карлос Алькараз (Испания) - 6740
2. (2) Каспер Рууд (Норвегия) - 5850
3. (3) Рафаэль Надаль (Испания) - 5810
4. (4) Даниил Медведев (Россия) - 5065
5. (5) Александр Зверев (Германия) - 5040
6. (6) Стефанос Циципас (Греция) - 4810
7. (7) Новак Жокович (Сербия) - 3570
8. (8) Кэмерон Норри (Буюк Британия) - 3550
9. (9) Андрей Рублёв (Россия) - 3390
10. (10) Хуберт Гуркач (Польша) - 3355

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:
364 (363). Сергей Фомин - 125
424 (420). Денис Истомин - 97
433 (432). Ҳумоюн Султонов - 94
905 (899). Санжар Файзиев - 14
1143 (1138). Максим Шин - 6
***

Бугун WTA аёл теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди. Унга кўра, рейтингнинг Топ-10 лигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Польшалик Ига Свёнтек ҳамон рейтингни бошқариб бормоқда. Тунислик Онс Жабер иккинчи, эстониялик Анетт Контавейт учинчи поғонадан жой олган. 

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова рейтингда 5 поғона пастлаган бўлса, Акгул Аманмурадова 8 ўрин юқорилади. Шунингдек, Севил Юлдашева ҳам 7 поғона кўтарилди. Сабина Шариповадан сўнг рейтингни яна бир теннисчи қизимиз Милана Масленкова ҳам тарк этди. 

 WTA рейтинги. Топ-10. 19 сентябрь ҳолатига кўра:

1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 10365 очко
2. (2) Онс Жабер (Тунис) - 5090
3. (3) Анетт Контавейт (Эстония) - 4300
4. (4) Паула Бадоса (Испания) - 3980
5. (5) Жессика Пегула (АҚШ) - 3501
6. (6) Мария Саккари (Греция) - 3480
7. (7) Арина Соболенко (Беларусия) - 3470
8. (8) Кори Гофф (АҚШ) - 3047
9. (9) Симона Халеп (Руминия) - 3025
10. (10) Каролин Гарсия (Франция) - 2930

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

187 (182). Нигина Абдураимова - 352
962 (970). Акгул Аманмурадова - 17
1311(1318). Севиль Юлдашева - 7

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!